Энг қиммат таркибга эга футбол клублари рейтинги маълум бўлди

Спорт

image

Дунёнинг энг қиммат таркибга эга клублар рейтинги маълум бўлди

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES football observatory) ҳозирги таркибни шакллантириш учун энг кўп маблағ сарфлаган жамоалар рейтингини эълон қилди.

Биринчи ўриндан футболчилар учун 1,08 миллиард евро маблағ сарфлаган “Манчестер Сити” ўрин олди. Иккинчи поғонада “Манчестер Юнайтед” қайд этилган (1,023 миллиард евро). Бу натижа эвазига “Сити” билан ўртадаги фарқ 192 миллион евродан 57 миллион эврога қадар қисқарди. Учинчи ўрин ПСЖга насиб этди – 939 миллион евро.

  • 1. “Манчестер Сити” (1,08 миллиард евро, бонусларни ҳисобга олмаганда –1,017 млрд. евро);
  • 2. “Манчестер Юнайтед” (1,023 миллиард евро, бонусларни ҳисобга олмаганда – 866 млн. евро);
  • 3. ПСЖ (939 миллион евро, бонуслардан ташқари – 845 млн. евро);
  • 4. “Реал Мадрид” (787 миллион евро, бонусларни ҳисобга олмаганда – 715 млн. евро);
  • 5. “Челси” (780 миллион евро, бонусларни ҳисобга олмаганда – 736 млн. евро);
  • 6. “Ливерпуль” (672 миллион евро, бонусларни ҳисобга олмаганда – 586 млн. евро);
  • 7. “Ювентус" (657 миллион евро, бонуслардан ташқари – 573 млн. евро);
  • 8. “Арсенал" (630 миллион евро, бонуслардан ташқари – 579 млн. евро);
  • 9. “Барселона" (578 миллион евро, бонуслардан ташқари – 445 млн. евро);
  • 10. “Тоттенхэм" (551 миллион евро, бонусларни ҳисобга олмаганда – 477 млн. евро).

Маълумот учун, 2021 йил маълумотларига кўра, энг қиммат футбол брендлари рейтингида “Реал Мадрид”, “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари етакчилик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Манчестер Юнайтед ПСЖ Реал Мадрид CIES

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг