Энергетика вазирига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
14 Февраль 2023 9912 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Акмал Рўзиқулович Жуманазаров Энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментининг лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Қайд этилишича, А.Жуманазаров электр энергетикаси ва кўмир саноати масалалари бўйича Энергетика вазирининг ўринбосари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилган йиғилишда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев лавозимидан озод этилган эди. Унда вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун шундай қарор қабул қилинганди.
Live
Барчаси