Энергетика тизимида тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

Абдумалик Абдусалимович Назиров “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Абдумалик Назиров бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Абдумалик Назиров 1984 йил Тошкент вилояти Пскент туманида туғилган. Тошкент давлат техника университетида магистр даражасини олган. 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Электр тармоқларини ривожлантириш, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ва 2021 йилдан ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, “Тошкент иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятида ҳам раҳбар ўзгарган. Компанияга Бекзод Алишерович Бўронбоев бош директор этиб тайинланди.

У бунга қадар “Ўзбекэнерготаъмир” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариш бўйича директор лавозимида фаолият юритиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made