Эндрик Раулнинг рекордини янгилади
Спорт
−
03 Октябрь
2191Европа Чемпионлар лигасининг (ЕЧЛ) 2-турида “Лилль”га қарши баҳсда “Реал Мадрид” сафида асосий таркибда майдонга тушган бразилиялик Эндрик клуб тарихида Европанинг энг нуфузли клуб турнирида илк дақиқаданоқ тўп тепган энг ёш футболчига айланди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, бразилиялик ҳужумчи 18 ёшу 73 кунлигида ЕЧЛ ўйинида иштирок этган. Бу кўрсаткич бўйича у 18 ёшу 78 кунлигида “Аякс”га қарши ўйинда дебют қилган афсонавий испаниялик ҳужумчи Раулни ортда қолдирди.
Эндрик аллақачон “Реал” сафида иккита гол уришга улгурди. Аввал у “Вальядолид” билан ўйинда, кейин эса ЕЧЛда “Штутгарт” билан баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “қироллик клуби” устози Карло Анчелотти “Лилль”га қарши учраган сенсацион мағлубиятга изоҳ берганди.
Анчелоттига кўра, жамоа ҳужумчиларининг самарасиз хатти-ҳаракатлари мағлубиятнинг асосий омилларидан бири бўлган.