Эндрик келгуси фаолияти бўйича бир қарорга келди

Спорт

image

“Реал” вингери Эндрик келажаги борасида бир қарорга келди. У Мадридда қолишни истаяпти. Бразилиялик футболчи “Реал”га муҳаббатини тан олди ва фаолиятини “қироллик клуби”да давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.

“Мен “Реал Мадрид” футболчиси бўлишни яхши кўраман. Мадридда кўп нарсаларни ўрганиб, ривожланиш ва “Реал Мадрид” учун қўлимдан келган барча ишни қилишга тайёрман”, дейди Эндрик

Эндрик ўтган ёзда “Реал”га кўчиб ўтганди. 18 ёшли футболчи бунгача Бразилия чемпионатида ўйнаган. Охирги пайтларда Эндрик кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани боис, бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Анчелотти Эндрикка асосан Испания кубоги ўйинларида ишонч билдирди. Бразилиялик футболчи Қирол кубогининг 5 та ўйинида майдонга тушиб, 5 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Эндрик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг