Энди ўзбекистонликлар “Qatar Airways” компаниясида ишлаши мумкин

Жамият

image

Жорий йилнинг май-июнь ойларида 65 нафар ўзбекистонлик “Qatar Airways” компаниясига ишга жойлаштирилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси масъуллари Доҳа шаҳрида миграцияга оид учрашувлар ўтказган.

Қатар Меҳнат вазири Али бин Саид билан мулоқотда ушбу мамлакат меҳнат бозорида талаб юқори соҳаларни (тиббиёт, туризм, авиация, ахборот технологиялари) малакавий талабларини ўрганиш ва Ўзбекистонда мақсадли тайёрлов курсларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинган.

Учрашув якунларига кўра:

  • Қатар Бандлик ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилади;
  • идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилади;
  • тиббиёт ходимларини Қатар стандартлари асосида тайёрлаш бўйича махсус таълим дастури йўлга қўйилади.

Шунингдек, Қатарда ишлаш истагидаги ёшлар учун 2026 йил сентябрь ойида Тошкентда 50 дан ортиқ иш берувчилар иштирокида “Ўзбекистон – Қатар меҳнат форуми” ўтказилади.

“Qatar Airways” вице-президенти Фатҳи Атти билан учрашувда жорий йилнинг май–июнь ойларида авиация соҳасида 65 нафар номзод (борт кузатувчиси, муҳандис, аэропорт ходимлари) танлаб олиниши ва “Qatar Airways”да юқори маошли ишларга жойлаштирилиши бўйича келишувга эришилган. Қолаверса, келгусида учувчилик, механика, электротехника ва муҳандислик соҳаларида 1 600 нафар олий маълумотли мутахассисни ишга жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга оширишга келишилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қатар Qatar Airways

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг