Шавкат Мирзиёев Қатар амири билан учрашди

Local

−

image

Бугун, 15 октябрь куни Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат аввалида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали амалий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.

Сўнгги йилларда олий даражадаги самарали мулоқотлар туфайли ўзаро алоқалар янги сифат босқичига кўтарилгани таъкидланган. Бугунги кунда Қатар компаниялари билан энергетика, кимё саноати, озиқ-овқат хавфсизлиги, транспорт, қурилиш каби соҳаларда фаол ишлар олиб борилмоқда, жорий йил бошидан буён инвестициялар ўзлаштирилиши сезиларли даражада ошган.

Шунингдек, жадал ривожланиб бораётган маданий-гуманитар алоқалар халқларимизни янада яқинлаштиришга хизмат қилмоқда.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳам белгилаб олинган. Хусусан, декабрь ойида ўтадиган Доҳа форумида Ўзбекистондан нуфузли делегация иштирок этиши, тадбир доирасида Ҳукуматлараро қўшма комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends