Энди университетга киришда B1 даражали сертификат ҳам имтиёз беради

Жамият

image

Эндиликда Ўзбекистонда чет тили 1-фан бўлган йўналишларга B1 даража ҳам имтиёз беради. Бу ҳақда кеча, 28 январь куни ҳукумат қарори билан тасдиқланган “Айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низомида сўз боради.

Унга кўра, фанлар мажмуасида чет тили 1-фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификат асосида амалга оширилади.

Фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда:

  • B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади;
  • B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади.

Маълумот учун, илгари мазкур йўналишларга қабул камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

чет тили B1 сертификат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг