Энди ўқувчилар фан олимпиадасида ғолиб бўлиб, Damas'га эга чиқиши мумкин
Жамият
−
01 Апрель 5092 1 дақиқа
Апрель ойида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан “Бўлажак ёш муҳандислар” фан олимпиадаси ўтказилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.
Билдирилишича, ушбу олимпиадада фақат мактаб битирувчилари иштирок этиши ва ўқувчилар физика, математика ҳамда кимё фанларидан билимини синаб кўриши мумкин.
Ғолиблар қуйидаги совринлар билан тақдирланади:
- 1-ўрин – Damas автомобили (3 дона)
- 2-ўрин – 20 млн сўм (3 нафар ўқувчига)
- 3-ўрин – 10 млн сўм (3 нафар ўқувчига).
Маълумот учун, олимпиаданинг туман босқичи 8 апрель куни, вилоят босқичи 24 апрель куни, республика босқичи 7 май куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан ўтказган мулоқотида нуфузли халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчилар учун бир марталик пул мукофоти миқдори 5 карра оширилишини маълум қилганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь