Энди Туркияда қуролга эгалик қилиш чекланади – Эрдўған

Олам

image

Туркия ҳукумати мамлакатда фуқароларининг ўқотар қуролга эгалигини чекловчи қўшимча ҳуқуқий чораларни қабул қилади ва қурол эгалари учун жазоларни кучайтиради. Бу ҳақда кеча, 20 апрель куни мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг берган баёнотида сўз очди.

Ушбу қарор ўтган ҳафта Шонлиурфа ва Қаҳрамонмараш шаҳарларидаги мактабларда содир бўлган қуролли отишмалардан сўнг қабул қилинмоқда.

“Бизнинг мактабларимиз хавфсизлигини таъминлаш – энг асосий устувор вазифамиз. Бу масалада ҳозир ҳам, келажакда ҳам ҳеч қандай ён бериш бўлмайди”, деган Эрдўған.

Унинг таъкидлашича, қурол эгалари унинг сақланиши ва хавфсизлиги бўйича мажбуриятларини бажармаса, уларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилади. Шунингдек, қуролга эгаликни чекловчи янги ҳуқуқий нормалар ҳам жорий этилади.

“Биз ижтимоий тармоқлар ва рақамли платформаларда ёлғон, манипулятив ва зарарли контент тарқатган аккаунтларга нисбатан зарур чораларни кўрдик”, деган Туркия Президенти.

Эрдоғаннинг қўшимча қилишича, ҳукумат “виртуал патруллик”ни кучайтиради ва киберхавфсизлик соҳасида ҳуқуқ-тартибот органларининг салоҳиятини оширади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Туркиядаги таълим муассасаларда тез-тез қуролли ҳодисалар юз бермоқда. Хусусан, жорий йилнинг 2 март куни бутун Туркияни ларзага солган воқеа содир бўлди. Истанбул шаҳридаги Бўрса касб-ҳунар ва техника Анадолу лицейида ўқитувчи Фотима Нур Челик ўз ўқувчиси томонидан пичоқланиб, ўлдирилганди.

Шунингдек, жорий йилнинг 14 апрель куни Шонлиурфа вилояти Сиверек туманида жойлашган лицейда қуролли ҳужум содир бўлди. Оқибатда 16 киши жароҳатланиб, ҳужум содир этган ўқувчи ўз жонига қасд қилди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 15 апрель куни Қаҳрамонмараш вилоятидаги ўрта мактабда содир бўлган отишма оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Ҳозирча бу воқеаларнинг бир-бирига алоқаси борлиги ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Қолаверса, Туркияда Ички ишлар вазирлиги кўрсатмаси билан мамлакатдаги мактабларда полиция томонидан назорат олиб борилиши белгиланганди. 

Туркия бўйлаб хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида баъзи мактабларда форма мажбурий этиб белгиланди, ота-оналарнинг мактаб ҳудудига кириши чеклаб қўйилди


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрдўған қуролга эгалик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг