Энди Тошкентнинг озодалигини ким назоратга олиши маълум бўлди
Жамият
−
18 Апрель 2023
8407Рустам Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда кеча, 17 апрель куни пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов имзолаган фармойишда келтирилган.
“Рустам Абдулахатович Юсупов Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин”, дейилади ҳоким қарорида.
Бунгача Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси раҳбарининг биринчи ўринбосари, шунингдек, раҳбар вазифасини бажарувчи лавозимида ҳам ишлаган. У 2021 йил ноябрь ойидан бери шу лавозимда ишлаган Анвар Умаровнинг ўрнини эгаллаганди.
LiveБарчаси