Энди Тошкентнинг озодалигини ким назоратга олиши маълум бўлди
Local
−
18 April 2023 9207 1 minute
Рустам Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда кеча, 17 апрель куни пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов имзолаган фармойишда келтирилган.
“Рустам Абдулахатович Юсупов Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин”, дейилади ҳоким қарорида.
Бунгача Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси раҳбарининг биринчи ўринбосари, шунингдек, раҳбар вазифасини бажарувчи лавозимида ҳам ишлаган. У 2021 йил ноябрь ойидан бери шу лавозимда ишлаган Анвар Умаровнинг ўрнини эгаллаганди.
Live
All