Энди талабалар кўчада қолмайди..ми? Талабаларга “квартира” масаласида ёрдам бериш шартлари эълон қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида 1 майдан бошлаб талабаларга ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилишини таъкидлаган эди.

Шунга кўра, Президентнинг “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабаларнинг ижара тўловининг ярми қопланади.

Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 1 бараваридан, қолган ҳудудларда — БҲМнинг 0,5 баравари миқдоридан ошмаслиги лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба

Баҳолаганлар

419

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг