1 майдан талабалар ижара тўловининг ярми давлат томонидан тўлаб берилади
Жамият
−
13 Апрель 2021
6489Ўзбекистонда талабалар ётоқхоналарини қуриш учун 4,4 триллион сўм маблағ ажратилади, ижара пулининг 50 фоизи эса давлат томонидан қоплаб берилади. Бу ҳақда бугун, 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида сўз борди.
Президент ижарада яшайдиган талабалар учун Ҳукумат дастури тайёрланаётганини маълум қилди. Унга кўра, дастурга биринчи босқичда 60 нафар ёшлар қамраб олинади ва 1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан тўлаб берилади.
“Бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшамоқда. Бу фарзандларимизга 1 сентябрдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади. Навбатдаги ўқув йилида бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилади.
Президент ташаббуси билан 4,4 триллион сўм маблағ янги ётоқхоналар қурилишига йўналтирилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь