Энди судьяликка номзодлар академияда ўқитилади

Жамият

image

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ташкил этилади. Бу 21 август куни қабул қилинган “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармониида белгиланган.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 октябрдан:

  • Cудьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш Академиянинг 6 ойлик касбий қайта тайёрлаш курсларида давлат гранти асосида ташкил этилади;
  • курсларга қабул қилинган шахслар уларнинг эгаллаган лавозими бутун ўқиш даври мобайнида сақланади;
  • ўқиш даврида тингловчиларга судья ёрдамчисининг 1 ойлик меҳнатига ҳақ тўлаш фонди миқдорида ҳар ойда стипендия тўланади;

Одил судлов академияси курсига қабул қилиш қуйидагилардан иборат танлов асосида амалга оширилади:

  • психология, 
  • чет тиллари; 
  • суд ихтисослиги бўйича тест синовлари;
  • ёзма имтиҳон; 
  • якка тартибдаги суҳбат.

Якуний аттестация имтиҳони натижаларига кўра, курсни тамомлаган битирувчилар аризасига асосан бўш судьялик лавозимларига ўтказиладиган танловларда  иштирок этадилар. 

Ўқиш дастурини ўзлаштирмаган ва якуний аттестация имтиҳонидан  ўтмаган тингловчилар, бўш судьялик лавозимига 3 йилгача муддатда ариза топширмаган ёки таклиф этилган судьялик лавозимини эгаллашни рад этган битирувчилар олинган стипендия суммасини тўлиқ миқдорда қоплаб беради. 

Фармонга кўра, судья ва суд аппарати ходимларининг мажбурий малакасини оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

  • 5 йил муддатга тайинланган судьялар – ҳар 2 йилда,  10 йил муддатга тайинланган судьялар – ҳар 3 йилда  2 ҳафтадан кам бўлмаган;
  • Олий суд судьялари, суд раислари ва раис ўринбосарлари, шунингдек, муддатсиз даврга тайинланган судьялар – ҳар 3 йилда 1 ҳафтадан кам бўлмаган;
  • фаолият самарадорлиги рейтингининг паст кўрсаткичларига эга судьялар – навбатдан ташқари 2 ҳафтадан кам бўлмаган;
  • суд аппарати ходимлари – ҳар 2 йилда 1 ҳафтадан кам бўлмаган малака ошириш курсларида ўқитилади.

Амалдаги судьялар учун мураккаб тоифадаги ишлар бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади. Раҳбарлик лавозимларига, қоида тариқасида, фақат раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган судьялар тайинланади. Академияда 2026/2027 ўқув йилидан “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратура дастури асосида ўқитиш ташкил этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Судьялар олий кенгаши Одил судлов академияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг