Энди саноат ярмаркалари мунтазам равишда ўтказилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 май куни “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Қарорга мувофиқ, эндиликда мунтазам равишда саноат ярмаркалари ўтказилади.

Ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишнинг муҳим воситаси сифатида электрон кооперация порталининг фаолияти ташкил этилади.

Унда саноат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича хўжалик шартномаларини масофадан тузиш имкони берилади.

Қарор билан 2019 йилда тадбиркорлар томонидан ўзлаштирилиши тавсия этиладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг янги турлари рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатдан қарийб 100 га яқин маҳсулотлар жой олган. Хусусан, нинали шприцлар, ёғоч-толали плиталар, иссиқхона ускуналари ҳамда электр чойнаклар шулар жумласидандир.

Талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш тизими эксперимент тариқасида жорий этилади.

“Тошкент механика заводи” АЖнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ҳудуди негизида технопарк ташкил этилади.

2019 йил 1 июлдан: 

•    давлат буюртмачилари томонидан импорт товарларни харид қилиш тўғрисидаги истаклар давлат харидлари махсус ахборот порталида ҳам жойлаштирилади;
•    3 ёки ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қарори

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг