Энди “права” олишда назарий дарсларда қатнашиш мажбурий эмас
Жамият
−
02 Февраль 6023 2 дақиқа
Жорий йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда назарий дарсларда қатнашиш талаби бекор қилинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йилнинг 25 октябрида қабул қилинган “Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.
Унга кўра, “А” ва “Б” тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун талабгорлар ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича мажбурий ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштириши мумкин бўлади. Бунда:
- талабгорлар ўз ихтиёрига кўра назарий билимларни олиш учун ўқув курсларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқийди ёхуд мустақил тайёрланади;
- талабгорлар мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича давлат ва нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларда тўлиқ қатнашади;
- талабгорлар мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларда тўлиқ қатнашгандан сўнг транспорт воситаларини бошқариш кўникмаларини баҳолашнинг ижобий натижаларига асосан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни топширади;
- талабгорларнинг ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув дастурининг амалий машғулотлардаги ўқишни тугатгани ҳақидаги маълумотнома электрон тарзда шакллантирилади;
- “А” ва “Б” тоифадаги транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида рўйхатга олиш тартиби бекор қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сохта ҳайдовчилик гувоҳномаcини олганлар 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузгани ва 3 кишининг ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль