Энди NASA платформасида жонли космик сериалларни томоша қилиш мумкин
Бу қизиқ
−
30 Июль 2023
3892NASA ўзининг жонли трансляциялари ва оригинал стриминг хизматини ишга туширади. Намойиш этиб бориладиган фазовий сериаллар бепул ва рекламасиз тақдим этилади. Бу ҳақда агентлик сайтида хабар берилди.
Коинот агентлиги ўзининг янгиланган рақамли стратегиясининг бир қисми сифатида ўз платформасини ишга туширганини эълон қилди. Энди NASA+ хизмати 2023 йилнинг ёзидан фаолиятини бошлаши айтилган.
Платформада агентликнинг жонли эфирларини кузатиш ва NASA космик саргузаштлар ҳақидаги сериалларни томоша қилиш мумкин. Айни пайтда бир нечта оригинал лойиҳаларни суратга олиш режалаштирилган.
Шунингдек, коинот агентлиги тадқиқот лойиҳалари ҳақидаги маълумотларни бирлаштириш учун веб-сайти ва мобил иловасини янгилаш устида ишлайди. Сайтнинг янгиланган версияси аллақачон тест режимида мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, NASA олтин тўла астероидга космик кема юбормоқчилиги маълум қилинганди.
Акобир Сайидов