NASA олтин тўла астероидга космик кема юбормоқчи

Олам

image

NASA қимматбаҳо металларга бой, деб тахмин қилинаётган Psyche-16 астероиди томон шу номдаги космик кемани учиришга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда агентлик ўзининг расмий саҳифасида хабар берди.

Psyche-16 астероидлар камарида жойлашган бўлиб, унга етиб бориш учун тахминан 4 миллиард километрлик масофани босиб ўтиш керак. Бунинг учун тахминан олти йил сарфланади.

Космик кеманинг ишга туширилиши ҳозирча фақат тадқиқот миссияси учун амалга оширилаётгани айтилмоқда. Аммо олимларнинг фикрича, ушбу астероид таркибида кўп миқдорда темир, никель ва олтин каби қимматбаҳо металлар мавжуд. Улар тахминан 10 квинтиллион доллар қийматга эга ва бу бутун жаҳон иқтисодиётидан ҳам қимматроқ бўлиши мумкин. 

“ Psyche-16 қуёш системасида Марс ва Юпитер ўртасида жойлашган астероиддир. У металлга бойлиги билан ажралиб туради. Бу инсоният ҳаёти давомида ташриф буюрадиган биринчи қимматбаҳо объект бўлади”, деган тадқиқот ишлари аъзоларидан бири.

Космик кема 5 октябрь куни астероидга учирилиши режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили NASA ерга хавф туғдирмайдиган “Диморф” астероидига DART зонди билан зарба берган ва астероид йўналишини ўзгартирган.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

олтин астероид NASA космик кема

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made