Доллар курси яна кўтарилди
−
17:36 935 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,24 сўмга ошди ва 12 023,61 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 43,89 сўмга пасайиб, 13 236,79 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,65 сўмга пасайди ва 145,54 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 2,52 сўмга тушиб, 1803,42 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 8 минг 400 сўмга тушиб, 1 млн 793 минг 200 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 16 ноябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 61 млн 752 минг 974 сўмга пасайди ва 769 млн 15 минг 126 сўм этиб белгиланган.
Live
All