Энди Миллий гвардия хизматчисининг мулкига етказилган зарар қоплаб берилади

Жамият

image

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 28 июлдаги қарори билан Миллий гвардия харбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Миллий гвардия харбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни ҳарбий хизматчининг хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида етказилган тақдирдагина қопланади. 

Зарар ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиқиш учун Миллий гвардия органларида комиссиялар тузилади. 

Шунга кўра, харбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошлари зарар ўрнини қоплаш учун Миллий гвардия органлари раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.

Зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги масала 10 кун ичида, қўшимча ҳужжатларни ўрганиш талаб этилганда эса 20 кун ичида кўриб чиқилади.

Комиссия қарори 3 кун муддатда манфаатдор шахсларга – харбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказилади.

Комиссия қарори қабул қилингач, Миллий гвардия органлари томонидан 10 кун муддатда манфаатдор шахсларга – харбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказилган зарар қоплаб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг