Энди метрода поездлар кўп куттирмайди
Жамият
−
24 Август 2023
7018Жорий ўқув йилининг бошланиши муносабати билан Тошкент метрополитенида поездлар қатнови орасидаги интервал қисқартирилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати хабар берди.
Маълумки, жорий йилнинг 4 сентябридан ОТМларда ўқув машғулотлари бошланади. Натижада шаҳар жамоат транспортига бўлган талаб ортади.
Ушбу вазиятни ҳисобга олган ҳолда, йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида поездлар қатновидаги вақт оралиқларини қисқартириш режалаштирилган. Жумладан, тиғиз вақтларда ҳар бир ҳаракат линиясида тирбандликнинг миқдорини ҳисоблаб, қуйидаги интервалда поездлар ҳаракати йўлга қўйилади:
• Чилонзор йўналишида 1,5 дақиқалик;
• Ўзбекистон йўналишида 3-3,5 дақиқалик;
• Юнусобод йўналишида 5 дақиқалик.
Эслатиб ўтамиз, 26 августдан Тошкент метрополитенининг “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари 4 ойга ёпилади.