Энди математика соҳасидаги магистрлар тўлиқ грант асосида ўқийди

Жамият

image

Математика таълим соҳаси бўйича магистрлар тўлиқ давлат гранти асосида таҳсил олади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

– "130 000–Математика" таълим соҳаси бўйича магистратура мутахассисликлари учун Давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида шакллантирилади;

– давлат гранти асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти янги биносини очиб берди.


Мақола муаллифи

Теглар

грант математика

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг