АҚШ Ўзбекистонга ажратиладиган 2,5 млн долларлик грантни бекор қилди 

Олам

image

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонда “танқидий фуқаролик иштирокини ривожлантириш” учун ажратилиши режалаштирилган 2,5 миллион долларлик грантни бекор қилди. Бу ҳақда АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти хабар берди

Билдирилишича, Давлат котиби Марко Рубио Давлат департаментининг ташқи ёрдамини текширишда давом этмоқда. Унинг доирасида 215 миллион долларлик 139 та “беҳуда грант” бекор қилинган.

Ушбу грантлар орасида Ўзбекистонда “танқидий фуқаролик иштирокини ривожлантириш” учун ажратилиши режалаштирилган 2,5 миллион долларлик лойиҳадан ташқари қуйидагилар ҳам бор:

  • Буюк Британиядаги “дезинформацияга қарши дастур”, “Медиа хилма-хиллиги”ни рағбатлантирувчи “Тролларни йўқ қилинг!” каби дастурлар учун 5,2 миллион доллар; 

  • Молдовадаги “Expanded Newsroom Sustainability and Engagement” лойиҳаси учун 2 миллион доллар;

  • Бразилияда “фрилансерларнинг ҳуқуқларини йўналтириш” учун 1 миллион доллар;

  • “Беларусда ижодий контент орқали дезинформацияга жавоб бериш” учун 2,4 миллион доллар;

  • Европада “Тинчлик ва демократия учун мустақил медиа” учун 1,7 миллион доллар;

  • “Адолат ва жавобгарликка аёллар бошчилигидаги гендер ёндашуви” учун 1,5 миллион доллар;

  • Болгарияда “BeMediaWise” учун 1,7 миллион доллар;

  • Мавританияда “Аёллар учун ташкилотга қўшилиш учун жой” учун 900 минг доллар;

  • Ливанда “Мигрант уй ишчилари бошчилигидаги ҳаракатни қуриш” учун 750 минг доллар;

  • Тунисдаги феминистик “Эркин фикр билдириш ташаббуси” учун 740 минг доллар.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Америка Қўшма Штатлари Меҳнат департаменти Ўзбекистон пахта саноатида “шаффофликни ошириш” учун ажратилган миллионлаб доллар пул бошқа ажратилмаслигини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон грант

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг