Энди мактаб ва боғчалар атрофида радар ўрнатилади
Жамият
−
06 Октябрь 2023 6037 1 дақиқа
Энди мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофида, шунингдек, тезлик чегараси 30 км/соат қилиб белгиланган ҳудудларда қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар ўрнатилади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Унга кўра, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда транспорт воситаларининг тезлиги соатига 30 километрдан оширилмаслиги керак.
“Қоидаларга кўра, тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етмасдан ва ўтиб кетиб 300 метрдан кам масофада транспорт воситаларининг тезлигини соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Live
Барчаси