Энди камералар хавфсизлик камарини тақмаган ҳайдовчиларни ҳам қайд этади
Жамият
−
03 Октябрь 2023
9757Эндиликда Республика бўйлаб қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларни бошқаришда хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳолатларини ҳам қайд этади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларининг 9-бандига кўра конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақиб олиши керак.
11-бандига кўра, йўловчиларни хавфсизлик камарини тақиш ҳақида огоҳлантириши, шу билан бирга, қоидаларнинг 23-бандида йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олиши шартлиги кўрсатилган.
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 1-қисмига кўра, хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи (бугунги кунда 165 минг сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади”, деб огоҳлантирди ЙҲХБ.
LiveБарчаси