Энди Google'дан шахсий маълумотларни олиб ташлаш мумкин
Технология
−
06 Август 2023
6012Google фойдаланувчиларга интернетда кераксиз шахсий расмларни назорат қилиш ва фотосуратлар қидирувларда осонгина кўринмаслигини таъминлаш учун янги махфийлик тизимини ишга туширмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Ушбу махфийлик қоидаларига кўра, фойдаланувчилар энди тизимда қидирувга берилган вақтда ўзларининг расмлари чиқишини истамаса, бу суратларни олиб ташлаши мумкин. Агар шахс веб-сайтда аниқ контент яратган ва суратларини юклаган бўлса ҳам, уларнинг қидирувда бўлишини истамаса, уни Google қидирувидан олиб ташлашни сўраши мумкин. Шунингдек, сўровларни юбориш шакллари ҳам соддалаштирилди.
Ушбу тартиб шахсий маълумотларни ўз ичига олган веб-сайтларга ҳам тегишли.
Google шунингдек, янги бошқарув панелини чиқаради. Бу фойдаланувчиларга алоқадор маълумотлар қидирилса, хабардор бўлиш имконини беради. Ушбу восита фойдаланувчи маълумотлари қидирувда пайдо бўлганида хабарнома юборади. Кейин улар Google'дан ушбу маълумотларни тезда олиб ташлашни сўраши мумкин.
Google дастлаб бундай хавфсизлик тизимини февраль ойида эълон қилди ва у августда глобал миқёсда ишга туширилади.
Эслатиб ўтамиз, Google ҳақиқий суратлар орасида нейрон тармоқлар томонидан яратилган тасвирларни топишга асосланган браузер бошқотирмасини ишга туширганди.
LiveБарчаси