Энди Ғазо деган жой деярли йўқ – Эрдўған

Олам

image

Исроилнинг зарбалари оқибатида Ғазо сектори деярли бутунлай вайрон бўлди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Германия канцлери Олаф Шольц билан Берлинда ўтказган қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Ҳозиргача 13 минг фаластинлик болалар, аёллар ва қариялар ҳалок бўлди. Энди Ғазо деган жой деярли йўқ, у ерда ҳамма нарса вайрон бўлган”, деган Туркия раҳбари.

Шунингдек, у "гаровга олинганлар ва маҳбуслар кўп йиллар давомида Исроил томонидан ушлаб турилганини" таъкидлаган. 

“Буни пайқамаслик адолатсизликдир”, дейди Туркия раҳбари Эрдўған.

Президентнинг сўзларига кўра, Исроил-Фаластин можаросининг кучайиши “1967 йилги чегараларга асосланган икки давлат ечими энди муқаррар эканлигини” яна бир бор кўрсатган.

Шунингдек, у Исроилнинг ядро қуролига эгалиги масаласига ҳам тўхталди. 

“Исроил ҳозирда ядро қуролига эгами? Ҳа, у бор, лекин Исроилдан сўрасангиз, улар буни тан олмайдилар. Чунки улар ёлғон гапиришга жуда уста”, дейди Эрдўған.

Туркиянинг Европа Иттифоқига кириши истиқболлари ҳақида гапирар экан, Эрдўған Анқара “52 йилдан бери Европа Иттифоқи эшикларида кутаётганини” эслатган. 

Шунингдек, Президент Эрдўған мудофаа саноати соҳасида тўсиқсиз ҳамкорлик Туркия ва Германиянинг муштарак манфаатларига мос эканини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Bloomberg” нашри Туркия ва Германия расмийларига таяниб Ражаб Тойиб Эрдўған Берлинга ташрифи чоғида Германия канцлеридан Eurofighter Typhoon қирувчи самолётларини сотишга қўйилган тақиқни бекор қилишни сўраши мумкинлиги, бироқ Германия бу таклифни қабул қилиши даргумон эканини хабар қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Исроил Ғазо Олаф Шольц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг