Энди экологик тоза ҳудудларга янги мақом берилади
Жамият
−
03 Июнь 2023
3750Айрим ҳудудларга “экомаҳалла”, “экоқишлоқ” ва “экоовул” мақоми берилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 31 май куни “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида маълум қилинди.
Унга кўра, 2024 йил 1 мартдан экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларига “экомаҳалла”, “экоқишлоқ” ва “экоовул” мақоми берилади. Шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тузилмасида Ситуацион марказ ташкил этилди.
Шу жумладан, 2023 йил 1 июлгача “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари ва ободонлаштириш бошқармаларига тегишли қаттиқ маиший чиқинди полигонлари Вазирлик тасарруфига ўтказилади. 2023 йил 1 июлдан эса қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган қарздорликни мажбурий тартибда ундириш учун судга даъво аризалари санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан киритилади.
Бундан ташқари, Вазирлик давлат органлари ва ташкилотларида қоғоздан фойдаланишни кескин камайтириш, айрим йўналишларда фаолиятни тўлиқ рақамлаштириш орқали қоғоздан тўлиқ воз кечиш назорати кучайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур қарорда Табиат ресурслари вазирлигининг номи Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ўзгаргани, 2023 йил 1 июлдан “Жамоатчилик экология назоратчиси” тизими жорий этилиши ҳамда экологияга доир яна бир қатор янгиликлар киритилгани ҳақида айтилган эди.
LiveБарчаси