Энди чиқинди хизматидан қарзи борлар “свет”га тўлов қилолмайди
Жамият
−
06 Январь
121262024 йил 1 июндан Ўзбекистонда чиқинди олиб чиқиб кетиш бўйича қарздорлик юзага келган тақдирда истеъмолчи электр энергияси учун пул тўлай олмайди. Янги тартиб дастлаб Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида, кейин эса бутун республика бўйлаб кучга киради.
Бу Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январда имзоланган "Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида белгиланди.
Энергетика вазири ахборот хизматининг маълум қилишича, энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарз юзага келган бўлса, "свет" учун тўлов қилиш чекланади.
Ҳужжатга кўра:
- 2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;
- 2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;
- 2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади.
Ушбу чекловлар 2023 йил 31 декабргача тўпланган қарзларга таъсир қилмайди.