Энди боғчадан тортиб олийгоҳларгача байроқ осиш мажбурий – Россияда
Олам
−
25 Март
6117Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Россиядаги барча таълим муассасалари ўз биносига доимий мамлакат байроғини осиб қўйиши мажбурий бўлди. Бу ҳақда Президент Владимир Путин томонидан имзоланган тегишли қонун расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Қонун лойиҳаси 1 февраль куни бир гуруҳ депутатлар ва сенаторлар томонидан Давлат Думасига тақдим этилган. Парламентнинг ҳар икки палатаси ҳам март ойида ташаббусни маъқуллаган. Ҳужжат муаллифларининг фикрича, байроқдан фойдаланиш “таълимнинг барча босқичларида маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришнинг муҳим элементидир”.
Қонуннинг амалдаги таҳрири фақат умумий таълим муассасаларига (мактаб, гимназия ва лицейлар) нисбатан қўлланади. Янгилик болалар боғчалари, коллежлар ва олий ўқув юртларини ҳам қамраб олади.