Энди автобусдан автобусга биринчи марта ўтиш арзонроқ, кейингилари эса бепул бўлади
Жамият
−
24 Февраль 2023
8390Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб жамоат транспортида дифференциал тариф режалари жорий этилади. Бу ҳақда бугун, 24 февраль куни Транспорт вазирлиги ва тегишли идора ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, “Брутто контракт” тизимини жорий этилиши орқали ташувчилар йўлкира ҳаққи тушумлари бўйича жавобгарликдан халос бўлган ҳолда, ташувлар сифати, ҳажми бўйича баҳоланадиган ва молиялаштириладиган тизимга ўтилади.
Бунда ташувчи билан ҳисоб-китоблар шартнома шартлари асосида амалга оширилган қатновлар, ҳаракат сони, мунтазамлик ва белгиланган интервалларга риоя этилиши каби шартлар бажарилгани бўйича баҳоланган ҳолда амалга оширилади.
Шартлар қисман бажарилган ёки бузилган холатларда ташувчига тўланадиган маблағлар белгиланган шкала асосида камайтириб тўланади.
Шунингдек, ҳар бир автобус йўналиши бўйича ташувчилар электрон тендер натижалари бўйича аниқланади. Тендер савдоларига чиқариладиган йўналиш қийматининг бошланғич нархи ҳар бир автобус йўналиши бўйича йўловчи ташиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда рентабелликнинг 10 фоиз миқдори инобатга олинган ҳолда, ҳар бир километр босиб ўтиладиган масофа учун шакллантирилади.
Бундан ташқари, йўналишларда барқарор ҳаракат тезлигини таъминлаш, аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида вақтга бириктирилган дифференциал тариф режалари апрель ойидан жорий этилади.
Бунда:
• бир соат ичида автобусдан автобусга биринчи марта ўтиш 70 фоизгача арзонлашади;
• иккинчи ва кейинги ўтишлар йўловчи учун бепул бўлади;
• автобусдан метрога ёки метродан автобусга ўтишда тариф 30 фоизгача арзонлашади.
Шу билан бирга, жамоат транспортидан кунлик актив фойдаланувчилар учун бир кунлик лимитсиз тарифлар жорий этилади.
LiveБарчаси