Энди ҳудудлардаги қурилиш ишлари аҳоли розилигисиз амалга оширилмайди

Жамият

−

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб:

•  аҳоли масканларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ободонлаштириш, шунингдек, уларда комплекс қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишга оид қарорлар дастлаб ўша ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилиниб, жамоатчилик экспертизасидан ўтказилади;

•  жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар қабул қилинганидан (расмийлаштирилганидан) кейин бир кун муддатда тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг