Элис Уэллс АҚШ Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини айтди
Жамият
−
27 Февраль 2019
3397Аввалроқ, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс Ўзбекистонга келгани, Президент Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида ЎзАга интервью берди.
“Аввало, Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликда янги давр бошланганини таъкидлашни истардим. Бугун АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубини етказдим. Унда мамлакатингизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар яна бир бор эътироф этилиб, Америка Қўшма Штатларининг ушбу ижобий ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга тайёр экани қайд этилган.
Мамлакатингизга ташриф доирасида Ўзбекистон – АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги даврасини ўтказдик. Бу мамлакатларимиз ўртасида иқтисодиёт, хавфсизлик, сиёсат ва маданий-гуманитар соҳалардаги мулоқотларда ижобий тенденция кузатилаётганидан дарак беради”, дейди Элис Уэллс.