АҚШ Мирзиёев Президентларнинг бошини қовуштирганини олқишлади
Жамият
−
05 Декабрь 2019
10399АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувини олқишлади.
“Яқинда Тошкентдаги учрашувда Марказий Осиёнинг беш мамлакати раҳбарлари томонидан лидерлик ва узоққа мўлжалланган қарашлар намойиш этилганини кўришдан мамнунмиз. Минтақавий ҳамкорлик Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва фаровонлиги учун жуда муҳимдир. Президент Мирзиёев ушбу тадбирга мезбонлик қилгани учун ташаккур”, деган америкалик дипломат ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ўз навбатида, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм ҳам Элис Уэллснинг фикрларига қўшилган. У минтақа давлатлари ўзаро жуда яхши келиша олишини таъкидлаган.
“С5+1 (+АҚШ, +Европа Иттифоқи, +Япония, +Жанубий Корея, +Ҳиндистон ва ҳоказо) яхши. Лекин С5 ҳар қанақа плюссиз (ёки минуссиз) ундан ҳам яхши(Қудратли давлатларсиз ҳам)! Ўзбекистонга минтақавий ҳамкорлик йўлидаги етакчилик қилаётгани учун шарафлар бўлсин”, деб ёзади элчи.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви жорий йилнинг 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилди.
LiveБарчаси