Электросамокат бошқариш учун ёш тоифаси ва ҳаракат тезлиги белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда электросамокат бошқарувчиларига пиёдалар учун ажратилган йўлкалардан соатига 10 километрдан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланди. Бу ҳақда кеча, 17 июль куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарорида сўз боради. 

Қайд этилишича, эндиликда индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, унитцикллар, моноғилдирак ва бошқа шунга ўхшаш воситалар) бошқараётган шахслар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши, пиёдалар йўлкаси, пиёда ва велосипед йўлкалари ҳамда тротуарлардан соатига 10 километрдан ошмайдиган тезликда, улар бўлмаганда эса йўл четида соатига 20 километрдан юқори бўлмаган тезликда ҳаракатланиш керак.

Шунингдек, ушбу турдаги ҳаракатланиш воситалари ҳайдовчиси турар-жой даҳаларидан чиқиш вақтида бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл бериши, қатъий равишда йўналиш бўйича бошқариши керак. Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарган шахсларнинг ҳаракатланиши пиёдаларнинг ҳаракатланиши билан бирлашганда, барча ҳолларда пиёдалар устунликка эга.

Бундан ташқари, электросамокатларни велосипедчилар учун тасма ёки пиёда ва велосипед йўлкаси мавжуд бўлганда йўлнинг қатнов қисмида, йўл ёқаларида ёки қатнов қисмининг четида ҳаракатлантириш тақиқланди. Шунингдек, уларда одам ташиш, узунлиги ёки кенглиги 0,5 метрдан ортиқ ташқарига чиқадиган ёки бошқарувга халақит берадиган юкларни ташиш тақиқланди.

Қарорга кўра, электросамокатларни 14 ёшдан кичик бўлган шахслар бошқариши ман этилди. Турар жой даҳалари, истироҳат ва ҳайвонот боғлари, болалар майдончалари, кўнгилочар жойларда ҳамда ёпиқ ҳудудларда бошқариш эса бундан мустасно.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ скутер ва мопедларда қилинган ҳуқуқбузарликка маъмурий жавобгарлик белгиланаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Электросамокат ҳаракат тезлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар