Тошкент-Чорвоқ йўналишида тезлик чекланди
Жамият
−
03 Февраль 6085 1 дақиқа
Тошкент-Чорвоқ йўлининг айрим қисмларида ҳаракат тезлиги 80 км/соатгача чекланди. Бу ҳақда кеча, 2 февраль куни қабул қилинган Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгашининг қарорида сўз боради.
Унга кўра, Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган давлат аҳамиятига эга “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 19-74 километрлари оралиғида белгиланган тезликка амал қилмаслик оқибатида 2025 йил 12 ойи давомида жами 63 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Оқибатда 15 фуқаро вафот этган ва 50 фуқаро тан жароҳати олган.
Шунингдек, ҳужжатда 4P-12 “Бектемир–Чирчиқ–Ғазалкент–Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг аҳоли яшаш жойларидан ташқари бўлган 6 та қисмида юқори тезлик 80 км/соат этиб белгиланган (илгари 100 км/соат бўлган).
Чеклов ўрнатилган асосий нуқталар қуйидагилар:

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ангренда тезлик белгиси номаълум шахслар томонидан ўзгартириб қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Жамшидбек Амиров
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь