Электромобиллар учун 4 турдаги давлат рақами белгилари жорий этилади
Жамият
−
28 Март 2021
11435Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамас порталида “Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
- бир ой муддатда электромобиллар учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг техник шартларини тартибга солувчи норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб рўйхатдан ўтказиш учун “Ўзстандарт” агентлигига тақдим этади;
- рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги жорий этилаётган типларини янги стандарт ҳамда ишлаб чиқариш технологияси асосида тайёрланишини таъминлайди;
- 2021 йил 1 июндан бошлаб электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари билан таъминлаш чораларини кўради;
- 2021 йил 1 июнга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қонун ҳужжатларида белгиланган тўлов ва йиғимлар ундирилмасдан алмаштириб берилсин. Бунда, электромобиль эгаси аукцион савдолари орқали ютиб олинган оширилган тўлов ставкасидаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари мос равишда электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига алмаштириб берилиши таъминлайди.
Шунингдек, электромобиллар учун алоҳида IЕ, IAЕ ва IIIЕ, IIIАЕ типли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь