Электр тармоқларига уланишга доир қарор лойиҳаси эълон қилинди

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига  Ўзбекистот Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига уланиш тартибини соддалаштириш ва бизнес муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга мувофиқ, ҳисобга олиш асбобининг қиёслашлараро интервал муддати ўн йилни ташкил қилади.

•  Электр таъминоти корхонаси ўзининг маълумотлар базаси орқали ҳар бир ҳисобга олиш асбобининг қиёслашлараро интервал муддати ўтишини кузатиб боради ва даврий қиёслашдан ўз вақтида ўтказиш учун жавобгар ҳисобланади.

•  Истеъмолчи ўз ҳисоблаш асбобини метрология хизматларида мустақил қиёслов ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда электр таъминоти корхонаси истеъмолчининг талабига кўра электр энергиясини ҳисобга олиш асбобини бепул ечиш, ўрнатиш, пломбалаш ва рўйхатдан ўтказишга мажбур.

•  Ҳисобга олиш ускунаси истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчига ҳисобга олиш асбоби вақтинча ўрнатилади.

•  Ҳисобга олиш асбоби эксперт текширувидан терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирув, тергов, прокуратура органлари ёхуд суднинг қарорига (ажримига) асосан ўтказилиши мумкин.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Электр

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг