Электр энергиясидан яна асоссиз қарздорлик вужудга келяптими?
Жамият
−
17 Август
6628Ижтимоий тармоқларда электр энергиясидан асоссиз тарзда қарздорлик вужудга келаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Шунингдек, айрим истеъмолчиларда бундай ҳолат кузатилиб, туман электр тармоқларига бориб аниқлик киритганда ўтган йиллар мобайнида қолиб кетган қарздорлик мавжудлиги айтилган. Мазкур ҳолат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, “Ҳудудий электр тармоқлари ” АЖ томонидан жорий йилнинг август ойидан “Het Billing” дастурий комплекси ташкил этилган. Айни шу жараёнда эски тизимдан истеъмолчиларнинг архив маълумотларини янги тизимга кўчиришда айрим истеъмолчилар шахсий ҳисобида ноаниқликлар келиб чиққан.
“Бундай ноаниқликларни аниқланган ҳудудларда айни пайтда қўшимча мутахассислар ажратилган ҳолда масалага ойдинлик киритиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам электр энергияси бўйича айрим истеъмолчиларда аслида ҳақдор бўлса-да, тизимда қарздорлик кўриниши ҳолатлари учраётгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси