Электрни ҳисобга олиш журналларини сақлаш мажбурий бўлди

Жамият

image

Энди электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш босқичларида аниқ ҳисоб, хавфсизлик ва маълумотларни узоқ муддат сақлаш қатъий талаб этилади. Бу ҳақда 2025 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон ҳукумати қабул қилинган “Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низомда сўз боради.

Низомга кўра, электр энергиясини ҳисобга олиш тизими қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлади:

  • актив ва реактив энергия миқдорини ҳисобга олувчи ҳисоблагич, унга қўшимча ўрнатилган импульсни қайд этиш мосламаси, вақт манбаи ва батарея;
  • аниқлик синфи ва юкламаси ҳисоблаш аниқлигига мос бўлган ўлчов трансформаторлари;
  • иккиламчи занжирлар, улаш симлари, синов блоки ёки ўчириб-ёқиш қурилмаси, юклама резисторлари, ҳисоблагич шкафи, хавфсизлик муҳрлари ва қулфлар.

Электр энергетикаси объектларини лойиҳалаштириш босқичида ҳисобга олиш тизимининг умумий нисбий хатолиги баҳоланиши ва уни минимал даражага тушириш бўйича чоралар кўрилиши шарт этиб белгиланди.

Шунингдек, ҳар бир ҳисобга олиш нуқтаси бўйича автоматик тарзда маълумотлар журналини юритиш мажбурий ҳисобланади. Ушбу журналлар камида 5 йил муддатда сақланиши ва ахборот хавфсизлиги талабларига мос тарзда архивланиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси халқаро тендер ғолиби деб топилган ва 30 йил муддатга Самарқанд вилояти электр энергияси тақсимлаш тармоқларини бошқариш ҳуқуқини олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Электр журнал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг