Элдор Шомуродовга даъвогар асосий клуб маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини “Торино”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Sport Italia” телеканали хабар берди.

Манбага кўра, Турин клуби Элдорни трансфер қилишга жиддий ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча туринликлар Шомуродов учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Қайд этиш жоизки, “Торино”нинг асосий ҳужумчиси Андреа Белотти клубни эркин агент мақомида тарк этди ва у “Рома” билан шартнома имзолашга яқинлиги айтилмоқда. Шунинг учун, Турин жамоасига ҳужумчи зарур. Элдор Шомуродов “Торино”нинг олдинги чизиғини кучайтириш учун оптимал вариант бўлиши мумкин.

Аввалроқ, ўзбекистонлик 27 ёшли ҳужумчига Англиянинг “Вулверхэмптон” клубидан қизиқиш борлиги маълум бўлганди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг ёзида “Рома” Элдор Шомуродов учун “Женоа”га 18 миллион евро тўлаган эди. Ўтган мавсумда 27 ёшли Шомуродов “Рома” таркибида Италия А сериясининг 28 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда, “Тransfermarkt” портали ўзбекистонлик футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов “Рома” “Торино”

Баҳолаганлар

1571

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг