Элдор Шомуродовга Англия клубидан даъвогар чиқди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Англия Премьер лигаси вакили бўлмиш “Вулверхэмптон”дан давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Il Messaggero”  нашри хабар қилди.

Манбага кўра, “Рома” бош директори Тиагу Пинту Шомуродовга даъвогарларнинг барчасига ҳужумчи билан тўлиқ трансфер ёки сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олиш вариантида хайрлашишга тайёр эканликларини билдирмоқда.

Қайд этиш керакки, Италиянинг “Болонья” жамоаси ҳам Элдорга нисбатан қизиқишларини йўқотмаган.

Аввалроқ, Элдор Шомуродовнинг трансфери учун “Болонья” 9 миллион евро тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг ёзида “Рома” Элдор Шомуродов учун “Женоа”га 18 миллион евро тўлаган эди. Ўтган мавсумда 27 ёшли Шомуродов “Рома” таркибида Италия А сериясининг 28 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда, “Тransfermarkt” портали ўзбекистонлик футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов “Рома”

Баҳолаганлар

1135

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг