Элдор Шомуродов “Женоа”да қанча маош олиши маълум бўлди

Спорт

image

Аввалроқ, “Ростов” клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” жамоасига ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Клублар ўртасида тўловни амалга оширишни келишиб олишгина қолганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, “Женоа” Шомуродов учун уч йил давомида 7,5 млн евро тўлайди. Футболчининг маоши эса бир мавсумга 600-700 минг еврони ташкил этади.

Маълумот учун, “Женоа” ўзбекистонлик футболчи учун бонуслар билан бирга 9 млн евро тўлайди. Шунингдек, “Ростов” футболчининг кейинги трансферидан ҳам 15 фоиз улуш олади.

Аввалроқ, “Женоа”нинг 11 футболчиси ва яна 4 нафар бошқа вакилида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

3334

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг