“Женоа” Шомуродов трансферини тасдиқлади

Спорт 6630
image

Италиянинг “Женоа” клуби спорт директори Даниэле Фажиано ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовнинг трансферини тасдиқлади.

“Биз келишув шартлари  бўйича келишиб олдик. Ўйлашимча, Шомуродов яқин орада ўтишни якунлаш учун Италияга келади. Умид қиламанки, бу тез орада ҳал бўлади”, дейди Генуя клуби спорт директори Даниэле Фажиано.

Айрим  нашрларнинг хабар беришича, “Ростов” форварди янги клубида тиббий кўрикдан ўтиш учун эртага Италияга учиб кетади.

Аввалроқ, “Ростов” ўзбекистонлик ҳужумчини 9 млн евро эвазига Италия клубига қўйиб юборишга рози бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 321
Рейтинг: 3
t
×