Элдор Шомуродов: “Россияда ҳам вазият оғир”

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси ва Россиянинг "Ростов" футбол клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов айни дамда Ростов шаҳрида бўлиб турибди. Шомуродов Россияда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

"Россияда ҳам бошқа давлатлар каби вазият оғир. Дорихона ва супермаркетлар ишлаб турибди, бу ердаги аҳоли фақат озиқ-овқат ва дори-дармон сотиб олиш учун уйларидан кўчага чиқмоқда. Шаҳарда одамлар заруратсиз ташқарига чиқмаяпти. Ўйлайманки, тез орада вазият ўнгланади ва одамлар доимий ҳаёт тарзига қайтади. Биз ҳам карантинда заруратсиз уйдан кўчага чиқмаяпмиз. Мураббийимиз берган кўрсатмаларга асосан уй шароитида машғулот ўтказяпмиз. Буларнинг барчаси яхшиликка бўлишига умид қиламан", деди Элдор Шомуродов.

Маълумот ўрнида, Элдор Шомуродов 2017 йил Тошкентнинг "Бунёдкор" клубидан "Ростов" жамоасига трансфер қилинган. Футболчи жорий йил "Ростов"да 22 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилган. У айни дамда Россия чемпионатининг тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда кетмоқда. Шомуродов "Ростов" жамоасига кўчиб ўтгандан бери жами 65 та расмий учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасига 16 та гол киритган. Ҳозирги ҳолатга кўра, "Ростов" Россия чемпионати турнир жадвалида 38 очко жамғарган ҳолда 4-поғонани эгаллаб турибди.

Расмий статистикага кўра, Россияда 15 770 нафар одам коронавирус юқтириб олган. 130 киши эса ушбу инфекция туфайли вафот этган. COVID-19 дан шифо топганлар 1291 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг