Элдор Шомуродов Месси билан бир чемпионатда ўйнашга яқин турибди
Спорт
−
13 Август 2024 7064 1 дақиқа
Ўзбекистон терма жамоаси ва “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини АҚШнинг Major League Soccer лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Атланта Юнайтед” Шомуродов борасида “Рома”га таклиф билан чиққан. Музокаралар давом этмоқда. Аввалроқ, Рим клуби янги мавсумда ҳам Шомуродовни ижарага бермоқчи экани ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, 29 ёшли Элдор Шомуродов ўтган мавсумни Сардиниянинг “Кальяри” жамоасида ўтказиб, А Серияда 22 та ўйинда 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шомуродов тўп тепадиган жамоа устози футбол билан хайрлашгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Италиянинг “Кальяри” клуби сафида жароҳат олиб, сафдан чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ўз Instagram саҳифаси орқали мухлисларига мурожаат йўллаганди.
Live
Барчаси