Эквадор президентлигига номзод журналист отиб ўлдирилди (видео)
Олам
−
10 Август 2023
9075Эквадор президентлигига номзод 59 ёшли Фернандо Вильявисенсио сайловолди митингидан сўнг отиб ўлдирилди. Бу ҳақда мамлакатнинг “El Universo” газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахт Кито шаҳридаги мактабда сайлов митинги бўлиб ўтган. Тадбир якунида мактаб биносидан чиқаётган Фернандога қарата уч марта ўқ отилган. Оқибатда у воқеа жойида вафот этган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жами 30 ёки 40 га яқин отишма бўлган. Ҳужумчилар оломон орасига граната ҳам улоқтиришган, аммо бу натижа бермаган. Саккиз нафар намойишчи яраланган.
“Ecuavisa” нашрига кўра, сиёсатчига ўқ узганлар уч киши бўлган. Икки гумондор аллақачон ҳибсга олинган.
Фернандо Вильявисенсионинг асл касби журналист бўлиб, у ўз фаолиятини “El Universo” газетасидан бошлаган. У 2013 йилда сиёсатга кириб келган.
Июль ойида ўтказилган сайловолди сўровига кўра, Фернандо Вильявисенсио 13,2 фоиз овоз тўплаган. У бу натижа билан “Фуқаролик инқилоби учун ҳаракат” партияси номзоди, сўл марказчи сиёсатчи Луис Гонсалес билан бирга 26,6 фоиз овоз тўплаган ҳолда иккинчи босқичга чиқиши мумкин эди. Учинчи ўринда 12,5 фоиз овоз билан маҳаллий халқлар ҳуқуқлари учун курашувчи Яку Перес жой олган.
LiveБарчаси