Эктор Купер Ўзбекистоннинг ўйинини кучайтириш учун нима қилиш лозимлигини айтди

Спорт

image

Аввалроқ “Сhina Cup 2019”  мусобақаси доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Хитой устидан 0:1 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.

Учрашувдин кейин ташкил қилинган матбуот анжуманида ўзбекистонликлар бош мураббийи Эктор Купер иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бугун гол киритиш учун кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Аммо фақат уларнинг биттасидан унумли фойдаландик. Биз келгусида бу йўналишда иш олиб борамиз. Ўйлайманки, бу мусобақадан ўрин олган ўйинлар биз учун яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Эндиликда хато ва камчиликларни таҳлил қилиб чиқамиз. Аввал ҳам айтганимдек, бор эътиборимиз Жаҳон чемпионати саралашига қаратилган”, дейди аргентиналик мутахассис.

Шунингдек Купер Отабек Шукуровнинг жиддий жароҳат олганлигини маълум қилди. Терма жамоа шифокорлари Шукуровнинг камида икки ойга сафдан чиққан деб ҳисобламоқда.

“Ўзбекистоннинг Хитойга қарши аввалги ўйинлари билан бугунги ўйинни солиштира олмайман. Мен аввалги ўйинларда терма жамоа бош мураббийи эмасдим. Аммо Хитойда таркибда янги футболчилар борлиги биламан. Каннаваро улар билан яхши жамоа шакллантира олишига ишонаман. Хитой ҳам биз каби бор эътиборини Жаҳон чемпионати саралашига қаратган. Ўйлашимча, Қатар 2022 га чиқиш учун Осиёдаги барча терма жамоалар қаттиқ кураш олиб боришади. Биз йўлланмани қўлга киритиш учун бор кучимизни сарфлаймиз”, деб айтиб ўтган Эктор Купер матбуот анжумани якунида.


Мақола муаллифи

Теглар

Эктор Купер Сhina Cup 2019

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг