Эболадан ўлганлар 130 дан кишидан ошиб кетди
Олам
−
19 Май 1397 2 дақиқа
Эбола юқтирганликда гумон қилинганлар 500 дан ва ушбу безгакдан ўлим ҳолати 130 дан ошди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Женевада ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 79-сессияси йиғилишида маълум қилди.
“Ҳозирги вақтда бизга Эбола билан касалланишда гумон қилинган 500 дан ортиқ ҳолат ва 130 дан ортиқ ўлим ҳолати маълум”, дейди у.
Унинг маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикаси (КДР) шимолида 30 та, Угандада эса 2 та касалланиш ҳолати расман тасдиқланган. Юқтирганлар орасида АҚШ фуқароси ҳам бор бўлиб, у даволаниш учун Германияга кўчирилган.
Маълумот учун, Эбола илк бор 1976 йилда Конго Демократик Республикасида аниқланган. Олимлар вирус одамларга кўршапалаклар орқали юққан бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Касалликнинг дастлабки аломатлари орасида иситма, мушак оғриғи, бош оғриғи, чарчоқ ва томоқ оғриши кузатилади. Кейинчалик қусиш, диарея, тошма ва айрим ҳолларда ички ҳамда ташқи қон кетиши ривожланиши мумкин.
Вирус қайд этилган ҳудудлар орасида Итури провинсияси маркази Буниа, шунингдек Монгвалу ва Рвампара шаҳарлари бор. Пойтахт Киншасада ҳам битта ҳолат тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ Конго Демократик Республикаси ва Угандадаги Эбола эпидемияси билан боғлиқ вазиятни фавқулодда ҳолат ҳамда бошқа давлатлар учун хавф туғдирувчи омил деб тан олган эди.
Live
Барчаси